Ассалому алайкум! Рамазон ойи қазо рўзаларимни адади 100 кундан кўп бўлсаю, 100 кунини тутиб қолган ададни аниқ билолмасам, балки 100 куннинг ўзи балки сал кўпроқ аниқлолмасам, саҳарликда ниятини: Аллоҳим агар қазо рўзаларим бўлса қазосини тутишни, агар бўлмаса нафл рўза тутишни ният қилдим десам, қазоим бўлса, қазо рўза учун, бўлмаса нафл рўза учун ўтаверадими ин шаа Аллоҳ? Базида ўзимиз билмай рўзамиз очилиб кетган бўлиши ёки нуқсонли бўпқоган бўлиши мумкинку, ўшаларни ҳам адади бизга ноаниқ, Аллоҳга аён.
– Ва алайкум ассалом! Қазони ният қиласиз. Агар қазоларингиз тугаган бўлса нафл бўлиб адо бўлади. Валлоҳу аълам!