Ассалому алайкум! Бир дўстим намоз вақтида ташаххуд дуосини охиригача айтмайди. Ибаадиллахис солихийн... ни айтиб саловатга ўтиб кетади. Нега ундай қилябсан десам менга шундай ўргатишган дейди. Ўқиган намозлари дуруст бўлябдимикан?
– Ва алайкум ассалом! Чалалик билан адо бўлаётган экан. тезда қолганини ҳам қўшиб олсин. Ташаҳҳудни тўлиқ ўқиш вожиб. Валлоҳу аълам!