Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эмизикли боласи борлар намоз ўқишмайдими

21:19 / 25.12.2022 | Mirfariz | 737

Ассалому алайкум! Мени 3ойлик фарзандим бор эмизиклиман саволим шуки эмизикли бўла туриб номоз ўқиса бўладими? Бази қори домлалар мумкин деб айтишяпти базилари эса эмизикли аёлга номоз ўқимайди ҳали дийишяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз масалани нотўғри тушунгансиз. Аёл киши ҳомиласини туққанидан кейин маълум муддат нифос қони келиб туради. Ўша қон келаётган вақтда намоз ўқиш ва рўза тутишдан сақланиб туриши керак. У муддат аёлларни мижозига қараб узоғи билан 40 кун бўлиши мумкин. Лекин сиз эшитганингиз каби эмизикли аёл намоз ўқимасин деган гап ҳеч қаерда йўқ. Туққанингизга 40 кун бўлган бўлса сиз намозларни бошлашингиз керак. Қолдирганларингизни эса қазоларини ҳам ўқиб берасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat