– Ва алайкум ассалом! У динимизда Қуръонни бир неча лаҳжада ўқиш учун берилган рухсатни нотўғри талқин қилиб одамларни ахмоқ қилмоқчи бўляпти.
«Етти ҳарф»дан мурод маънолари бир хил, лафзлари ҳар хил бўлган етти кўринишдир.
Мисол учун:
«أَقْبِلْ، هَلُمَّ، تَعَالَ» – «олдинла», «бу ёққа», «кел»;
«عَجِّلْ، أَسْرِعْ» – «шошил», «тезла»;
«أَنْظِرْ، أَخِّرْ، أَمْهِلْ» – «шошма», «кечик», «вақт бер».
Бу ерда бир сўзнинг маъносини англатиш учун бошқа сўзлар ишлатилмоқда.
Чуқур ўйламасдан айтилган юқоридаги гап кейинчалик Қуръони Каримнинг душмани бўлган баъзи шарқшуносларнинг фитнаси учун шубҳа эшикларини очиб берган. Ушбу тушунчани маҳкам ушлаб олган шарқшунослар «Маънони қироат қилиш назарияси бор» деган шубҳани қўзғаганлар. Шубҳасиз, бу нарса исломий ҳаётдаги энг хатарли назариялардандир. Чунки бундан қуръоний матнларни ҳар кимнинг ҳавойи нафсига топшириб қўйиш, улар эса ўзлари хоҳлаган нарсани исбот қилишга уринишлари келиб чиқади.
Ушбу ва бошқа маълумотларни синчиклаб ўрганган мутахассис уламоларимиз, Қуръони Каримнинг «етти ҳарф»да нозил бўлиши Қуръони Каримнинг баъзи сўз ва ҳарфларини талаффуз қилишда ижозат берилган етти тур хилма-хилликдир, дейдилар. (“Қуръон илмлари” китобидан). Валлоҳу аълам!