Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кироатлат хакида

00:00 / 31.12.2011 | eski savollar | 2655
Ассалому алайкум Кори акалар. Аллох субханаху ватаоло дин йулида килаётган ишларингизни бардавом килсин. Мени бир саволим бор эди. Баъзида эшитиб коламиз. Кашкар кироати, Марказий Осиё, кироати...Ушбу кироатлар Араб кироатларидан кандай фарк килади? Арабистондан келган Куръон китоблари билан Абдурахмоний китобидаги тухта жойларида фарклар куп. Араб корилари хар бир оят охирида тухтаб нафас олса, биздаги корилар оятларни кушиб укишади. Манашу саволлар буйича тушунча берсангиз. Беъхуда савол бериб вактингизни олган булсам минг бор узур.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Қуръони Карим соф араб тилида нозил бўлган, бунда шубҳа йўқ. Бинобарин, у фақатгина араб услубида ўқилади. Қироат илмида Қашқар қироати, Марказий Осиё қироати ёки Араб қироати деган тушунча йўқ. Булар тилга ёки шевага тобеълик натижасида келиб чиққан маълум бир услуб ёки ижро маъносидаги фарққа далолат қиладиган, омма халқ орасида тарқаб қолган атамалар, холос. Энди, вақф алломатларига келсак, Араб ўлкаларидан келган мусҳафлар нафақат Абдураҳмоний мусҳафлар билан, балки ўзаро ҳам бу борада бир хил бўлмаслиги табиий. Мадина мусҳафи билан Миср мусҳафи ёки Шом мусҳафи орасида вақф белгиларида фарқлар мавжуд. Чунки, вақф белгилари оятларнинг маъноси ва тафсири асосида, вақф илми уламоларининг ижтиҳодларига таянган ҳолда қўйилади. Мусҳаф ёзган олим ёки гуруҳ маълум бир оятда қайси маънони муносиб кўрса ёки қайси бир олимнинг ижтиҳодига эргашса, шунга кўра вақф белгиларини қўйиб чиқади. Вақф ва ибтидо илми қироат илми ичидаги алоҳида бир илмга айланган. Шу боис, бу борада етарли илмга эга бўлмаган кишилар ўз қўлларидаги муҳаф белгиларига риоя қилган ҳолда ёки етук устозларнинг кўрсатмаларига кўра Қуръон ўқишлари керак.Ҳар оятда тўхташ ёки тўхтамаслик ҳам вақф илмига доир масала. Бу борада қироат илми уламолари қадимдан турлича йўл тутиб келганлар. Баъзилари ҳар оятда тўхташни суннат деб, оятларнинг маъноси қанчалар бир бирига боғлиқ бўлмасин, ҳар бир оятда вақф қилиб ўқишни афзал билганлар. Иккинчи гуруҳ олимлар эса оятларнинг тугаши ёки тугмаслигини инобатга олмаганлар, ҳар бир сурани гўё бир оятдек қараб, маънога кўра, наҳв илми асосида вақф қилишни афзал кўрганлар. Учинчи гуруҳ олимлар иккала мазҳабнинг ўртасини ихтиёр қилишган: оятлардаги боғлиқлик ўта қаттиқ бўлиб, уларни бир биридан ажратилса маънога футур етадиган даражада бўлса, оятларни бир бирига улаб, бошқа ўринларда ҳар бир оятда вақф қилиб ўқишни устун кўришган. Қуръон ўқигувчи қори аввало ўз устозидан олган таълими асосида, қолаверса, қўлидаги мусҳафга кўра вақф ва васл қилиб ўқигани мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat