Ассалому алайкум! Мен хеч кимга айтолмайдиган гапларимни, хеч кимга ёмонлай олмайдиган одамларимни ўзимга айтаман, яъни ўзим билан ўзим ғийбатлашаман. Баъзида Аллоҳ эшитяпти деб Аллоҳ билан гаплашаман, кимнидир ёмонлайман, кимнидир қилган ишини мухокама қиламан. Бу, ўзим билан ўзим ғийбатлашишим гунох эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ. Ундан кўра ўзингизни ҳаққингизга дуолар қилинг. Валлоҳу аълам!