Ассалому алайкум! Бир танишим эри билан ажрашган. Яқинда бошқа бир эркакга турмушга чиқди. Биринчи эридан балоғатга етмаган боласи бор. Шу боласини иккинчи эриникига олиб кетиши жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Албатта жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам аёлларининг бошқа турмушдан бўлган болаларини ўз қарамоқларига олганлар. Уни қиз бола бўлса рабиба, ўғил бола бўлса рабиб дейилади. Валлоҳу аълам!