Ассалому алайкум! Ният билан Назирни нима фарқи бор
– Ва алайкум ассалом! Назр қасамга ўхшаган нарса. Ният эса дилда тугуладиган мақсад. У билан оғиздан чиқиб айтилмагунча назр бўлмайди. Назр бўлиши учун бирорта фарз ёки вожиб амалдан ўхшаши бўлиши шарт. Масалан рўза тутишни назр қилдим дейишингиз жоиз. Чунки фарздан бўлган мисли бор. Бир киши китоб ўқийман деб назр қилса назр бўлмайди, чунки китоб ўқишда фарздан мисли йўқ. Валлоҳу аълам!