Ассалому алайкум. 1). Милкка қилинган укол рўзани очадими? 2). Аср намозидан олдин 4 ракат нафл намози (Умар ибн Хаттоб р.а. дан ривоят қилинган) да бомдод намози қазосини(2х) ният қилиб ўқиса ҳам қазо ҳам ҳадисдаги намоз адо бўладими? 3). Таровеҳ намозида ҳам 2 ракатдан ўқиладиган намозга бомдод намозини қазо ният қилса бўладими? 13 йиллик қазо намозларим бор, бомдодни адо қилишдан бошладим.
– Ва алайкум ассалом! 1). Очилмайди.
2). Қазоси бор одам тезроқ қазоларини ўқиб тугатгани яхши.
3). Тарових ҳам суннати муаккада. Аллоҳ охирига етказишни насиб қилсин. Валлоҳу аълам!