Ассалому алайкум! Ўзимда бўлаятган холат, биз Россия федерациясидамиз квартирамизда аммамни қизи эри билан амакимни қизи эри билан ва бир келин ойим, уни эри ўзбекистонда ва бегона 5-6 киши яшайди. Ошхона, хожатхона ва ювуниш хонаси битта, деярлик хамма бир вақтда уйда бўлади. Мана шу холатда шу опаларимни номахрамлар билан бир ерда яшашига мен хам жавоб бераманми? Лекин ўзларини эрлари хам билиб кўриб рози бўлиб яшашади?
– Ва алайкум ассалом! Уларнинг эрлари жавоб беради. Эрларига шариат ҳукмини етказиб қўйинг. Аммангизнинг қизи ҳам келин ҳам сиз учун номаҳрам. Валлоҳу аълам!