Ассаламу алайкум! Устозлар бундан адашмасам 3йил олдин Россияда эдим. Бир куни кўчада кетаётсам йўл четида сувнинг ичида паспорт ётган экан, мен уни олиб анча ёнимда ушлаб юрдим. Маҳкамага берай десам қаердан олдинг деб сўрайди деб қўрқиб уни ёкиб юборганман. У пайт диндан унча хабарим йўқ, эди шу паспортни ёқиб юборганим учун гуноҳкор бўлмайманми? Олдиндан раҳмат
Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлгансиз. Чунки сиз топиб олинган нарса борасида шариат ҳукмига амал қилмагансиз. Сиз ўзингиз етказмай бирор ишончили одам орқали етказиш каби йўллари ҳам бор эди. Валлоҳу аълам.