Ассалому алайкум! Мен тиббиёт иниверситетида ўқийман. Ўқув йили бошида университет кутбхонасидан 5 -6 та китоб олганман. Ўша китобларни олганлигим ҳақида ҳар бир китоб ичида бўладиган кичик вароқчага исмим ва имзо қўйиб кутубхоначига берганман. Ўша вақтда мен эътиборсизлигим сабабли бир китоб бошқаси номи билан кетиб қолибди. Яъни "оила тиббиётида саломатлик" китоби ўрнига "Фармация" китоби ёзилиб кетибди. Менда 2та "оила тиббиёти китоби" келган шу сабаб. Энди китобларни топширган "оила тиббиётида саломатлик" китобини қайтариб олмаябди. "Фармация" китобини топиб келасан ёки жарима дейишди. Мен жаримани тўлаганимдан сўнг "оила тиббиётида саломатлик " китобини ўзимда олиб қолсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Олиб қололмайсиз. Китобни кутубхонага қайтаринг. Айирбошлаш кутубхоначининг ваколатига кирмайди. Валлоҳу аълам!