Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

21-асрни ёмон кўраман

00:00 / 25.04.2008 | eski savollar | 2618
Мен 21-асирни ёмон коъраман. Оъзимча ҳамма нарса илгаригидай боълиши керак деб оъйлайвераман. Ҳозирги кундаги замонавийлашиб кетган технологияларни, нехник ютуқларни, замонни тарраққиёт қилиб кетганини, интернет кампиутер шунга оъхшаҳш барча барча нарсаларни ёмон коъраман. Чунки буларни бари мени наздимда оламда бузғунчилик тарқатаётганга оъхшаб туюлаяпти. Бу гапимни бир писихологга айтиб бергандим. Кейин у менга, бу гапингни ҳаммаерда айтевера! Биласанми бундайларни нимадейди деб соъради. Мен уни гапини дарров тушуниб, Нималар деяпсиз? Мени ундай разилларга тенглаштирманг! Мен у ифлосларни ишини қаттиқ қоралайман ва ёмон коъраман дегандим. Унда нимага улар оъйлагандай оъйлаяпсан деди. Нима улар шундай оъйлайдими деб соърадим. Боълмасамчи деди. Унда мени бу оъйлардан ҳалос қилинг дедим. Кейин у менга тараққиётни фойдаларини гапириб берди. Ҳазрат энди сиз ҳам бу борада менга тушунча берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Дунёдаги барча нарсалар инсон фойдаси учун яратилган. Аммо баъзи инсонлар уларни зарарга айлантириб оладилар. Мисол учун, узум лаззатли ва фойдали мева. Ундан баъзилар ароқ тайёрлаб ичадилар. Худди шунингдек, техник ихтиролар ҳам одамларнинг фойдаси учун қилинади. Компютернинг энг оддий иши ёзишни осонлаштиришни олсак қанчадан қанча фойда. Буни англаб етиш учун ундан аввал одамлар қандай ёзишганига назар солиш керак. Аммо баъзи одамлар манашуни ҳам зарарга, гуноҳга айлантириб юборишлари маълум. Демак, бир нарсанинг яхши ёки ёмонлиги унинг ўзида эмас. Балки уни ишлатаётган одамда!

Топ рейтинг www.uz Openstat