Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Билмай олинган ҳақ.

13:49 / 14.11.2022 | Madina Gafurova | 591

Ассалому алайкум! Узур илмим ожизлиги туфайли сизларни безовта қиляпман. Бу савол анчадан бери қийнайди? Мен дорихонада ишлар эдим бир куни бир одам дори олди ва пулини карта орқали ечишимни сўради шу пайтта узкарт апаратини қуввати тугаб ечилдими йўқми билмай қолдик ва текширгунимизча у одам бошқа дорихонага кириб чиқаман деди ва қайтиб келиб картаси олиб кетти текширолмадик ва қуввати толиб қарассакки у пул ечилган экан. У одамни кўп куттим лекин келмади у пул ўша дорихонада қолиб кетти мен хозирда у ерда ишламаяпман. Мен нима қилсам гунохим ўчади мен гунохкор бўлганманми ўшанда?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлиб қолгансиз. Ўзганинг ҳақига эътиборлироқ бўлишингиз керак эди. Ўша инсонни топиб пулини қайтаришингиз лозим. Одатда банк карталарига эгасининг исми ёзилади, дорихоналарда кузатув камералари ҳам мавжуд бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat