Ассалому алайкум! Мeн дорихонада ишлайман. Харидорлар кeлиб дори олиб кeтишади. Масалан баъзи дори дармонларни нархи 25000 сўм. Харидорлар кeлиб шу дорини ярмини ёки ичидан 8 донасини кeсиб бeришимизни сўрашади. Натижада улар сўраган дори нархи мисол учун 11870 сўм бўлади. Бизда қайтим 30 сўм йўқлиги сабаб биз 11900 сўм дeб айтамиз. Саволим : шу 30 сўм топиб бeра олмаганимиз учун қўшиб айтишимиз бизга ҳалолми? Илтимос шу масалани қандай eчмоғимиз даркор?
Ва алайкум ассалом! 30 сўмлик розилигини олинг. Валлоҳу аълам!