раҳматуллоҳу ва баракотуҳу Ҳазрат! Устоз бир синглимизни ўтган йили турмушга узатган эдик, яқинда фарзандли бўлди синглимиз. Бироқ ҳали фарзандни туғруқхонадан олиб келмасдан қайнонаси уйга келиб ўғлим қизларинг билан ажрашади, туғруқхонадан тўғри уйларингга олиб кетаверинглар деб ота-онамни хафа қилиб кетибди. Умуман ўғлини синглимиз билан яшашига қарши (синглимнинг ҳеч бир ёмон қилиғи йўқ) бўлаяпти ва ўғли ҳам онасининг гапидан чиқмайдиган. Энди шу кунларда синглимизни уйга олиб келмоқчимиз, лекин талоқ сўзи айтилмаса ҳам эр хотин шариатда ажрашган ҳисобланаверадими? Ёки 3 талоқни айт дейишимиз керакми? Устоз шу синглимизни, ота-онамни сабрли бўлишларига дуо қилсангиз, илтимос. раҳматуллоҳу ва баракотуҳу!
Сабр қилинглар. Шошилманглар. Эҳтимол, ишлар яхши тарафга бурилиб кетар. Оилани бузмасликка ҳаракат қилинглар.