Менинг саволим қуйидагидан иборат: мен аввал банк соҳасида ишлаганман. Иш фаолиятим асосан мижозлар билан ишлашдан иборат эди. Мижозларимиз баъзан ўзлари тўлдиришлари керак бўлган қоғозларни гоҳ тушунмаганликларидан, гоҳ эриниб менга тўлдириб беришни илтимос қилишарди. Мен эса қўлимдан келганча ёрдам берардим. Баъзан қийналаётганлигини кўриб қолсам ўзим ёрдамимни таклиф қилардим. Шу арзимаган ёрдамим учун мижозларимиз миннатдорчилик сифатида баъзида озроқ пул ёки бирор ширинлик қолдириб кетишарди. Мен эса баъзан шуларни қабул қилардим. Лекин ҳеч қачон ўзим ҳеч нимага шаъма қилмаганман. Айтингчи менга шу олган пулим (ёки олган ширинлигим) ҳалолми?