Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махр

22:58 / 07.12.2022 | Кахрамонжон | 888

Ассалому алайкум! Агарда аёлимга махр бермасдан яқинлик қилсам гунох бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ бўлмайди. Аммо маҳрни нақд беришингиз лозим бўлган бўлса, уни бермагунингизча аёлингиз яқинликдан бош тортишга ҳаққи бор.
Маҳрни иккига қисм. Дастлабкиси аввал берилади ва «маҳри муъажжал» – «эрта маҳр» деб аталади. Кейингиси кейин берилади ва «маҳри муажжал» – «кечиктирилган маҳр» деб аталади.
Агар икки тараф ақди никоҳ пайтида эрта маҳр қанча ва қачон берилишини, кеч маҳр қанча ва қачон берилишини келишиб олган бўлсалар, ўша келишувга биноан иш тутадилар. Агар келишувда «эрта маҳр» га келишган бўлсангиз аёлингизда маҳрини бермагунингизча жинсий яқинликни рад этиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat