Ассалому алайкум. Ҳурматли шайх хазратлари, баъзи футбол ўйинларидан олдин қилинадиган ушбу амал ширк эмасми?иқтибос:— Яна бир ўзбек урф-одати ҳақида. Чемпионат бошланишидан аввал ҳар бир жамоа майдон четида қўй сўйишадими?— Ҳа. Домла келади ва қуръон ўқийди. Кейин қурбонлик қилинади. Кичик чуқурчага қўйнинг қони оқизилади. Кейин барча ушбу қонни қўлига, оёғига, бутсасига суртади. Мавсум омадли ва жароҳатларсиз ўтиши учун ният қилинади. Ҳаттоки Сколари ва Ривалдо ҳам “Бунёдкор”да шундай қилишган.— Қўйни ким сўяди.— Қассоб ёки домланинг ўзи.— “Анжи”да шундай урфни амалга оширмадингизми?— Бу ерда негадир ноқулай. Келаси мавсум олдидан йигитларга буни таклиф қиламан. Жамоада мусулмонлар анчагина. Балки рози бўлишар.