- Аввало бу каби масалада фикр юритганингиз жуда ҳам яхшилигини айтиб ўтмоқчиман. Кейин, бирор нарсани ёзганда эътиборли бўлиш кераклигини ҳам айтиб қўймоқчиман. Сиз “нифоқ” деб ёзибсиз, албатта, билмасдан ёзгасиз. Аммо “нифоқ” дегани мунофиқлик дегани эканини айтиб қўйиш бизнинг вазийфамиз. Сиз ўша ўқиётган саҳифага яхшироқ қаранг, унда “инфоқ” деб ёзилган. Инфоқ дегани биздаги сарфлаш деганган ўхшаш сўз. - Бу борадаги масалада сиз ўқиган ояти карима асосий қоида ҳисобланади. Абу Бакр ва Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳумоларнинг қилган ишлари вазиятга қараб иш тутиш бўлади. Яъни, одамлар муҳтож бўлиб тургандаги иш. Бунда вазиятга қараб иш тутилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг сахий ва кўп инфоқ қиладиган Зот бўлганлар. Аммо оилаларига бир йил етадиган харажатни ушлаб турганлар. Айтганча, сиз “Абу Бакр розияллоҳу анҳумо” деб ёзибсиз. Бу нотўғри. “Анҳумо” икки кишига айтилади. Бир кишига бўлганда “розияллоҳу анҳу” дейилади.