Ассалому алайкум! Эрим билан хозирда ижарада яшаймиз. Унгача ота онам менга хадя қилган 2 хонали уйимда турганмиз. Хозирда шу шарий мулкимни 8 ойдан бери ижарага берганман ва ундан олаётган ижара пулимни рўзғорга ва ўз эхтиёжларимга ишлатяпман. Мен хам шу уй учун закот тўлайманми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳадя қилинган уйнинг қийматидан закот бермайсиз. Тушган пуллари нисобга етса ўшандан берасиз. Бошқа пул ёки тилла-кумуш тақинчоқларингиз бўлса уйнинг ижара пулини уларнинг нисобига қўшасиз. Валлоҳу аълам!