Ассалому алайкум! Хўжайним билан иккаламизни яъни тиллаларимни қўшганда пулимиз нисобга етган закот берамизми ва қариндошга берса ҳам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Иккингизникини қўшганда эмас ҳар бирингизнинг мулкингиз алоҳида ҳолатда нисобга етса ва бир йил бўлган бўлса ўша мулк эгаси зиммасига закот фарз бўлади. Валлоҳу аълам!