Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хулу хақида

11:34 / 21 апрель | Nargiza | 207

Ассалому алайкум! Хулуга оид савол-жавобларни укиб чикдим, умумий тушунчага хам эга бўлдим. Лекин, саволим шундан иборатки: Мен 13 йиллик турмушим ва 3 нафар фарзандим билан турмуш ўртоғимдан турли сабаблар туфайли қаттиқ кўнглим қолгани учун ажрашмоқчиман. 4 ойдан бери ота-онамникидаман, у ажрашсанг ўзинг судга бер, хуллас нима қилсанг қил, мени хам сенда кўнглим йўқ деяпти. Лекин жавобимни бермаяпти. Хулу килиш учун диний мажлисда хар икки тараф қатнашиши айтиляпти, у келишни истамаса, бош тортиб туриб олса нима қилай, бундай холада қандай йўл тутсам бўлади. Уни иштирокисиз, бирон бир вакил қилиб масалан(тоғасиними) иштироки билан хам амалга оширса бўладими? Уни келишдан бош тортиши, қайнотам ва ўзи хам катта амалда ишлайди, ўзига лойиқ топмайди келишни. Лекин нима қилсанг қил, мени сен билан ишим йўқ деган холатда, жавобимни хам бермаяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нима қилиб бўлса ҳам талоғингизни олишингиз керак, лекин тоға ёки бошқасини гапи ўтмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat