Ассалому алайкум! Насияга олган буюмни ёки машинани пули тўлап бўмасдан олдин сотса бўладими. Мисол учун манга пул керагиди. Яқин танишим телефон насияга беради. Ман ундан насияга олип нахтга пулласам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилишни шариатимизда таварруқ деб номаланади. Яъни насияга олиб нақдга арзонга сотиш. Фуқаҳолар “Бу иш фақат судхўрликка пул олишга тўғри келиб қолгандагина жоиз. Аммо юзга юз бундай иш қилувчилар фақирликка маҳкум бўладилар” деганлар. Валлоҳу аълам!