Ассалому алайкум! Менинг нисобга етган пулим бор эди. Уни бир киши тижорат учун олди ва фойданинг 15% сеники бўлади деди. Мени ўйлантираётган нарса пулим тижорат учун беришдан олдинги хисоб бўйича закот бераманми ёки фойда қилинган пул хам қўшиладими(агар қўшиладиган бўлса мен фойда қанча бўлганлигини менга айтишмаяпти). Ўша берган пулимдан ташқари яна нисобга етган пул тўпладим. Бунга бир йил бўлгани йўқ лекин ўша қарз берган пулим устига қўшиб закот бераманми?(чунки бу хам аввалги пулга ўхшаб ойлигимдан тўпланган пул)
– Ва алайкум ассалом! Ҳаммасининг қирқдан биридан закот чиқарасиз. Валлоҳу аълам!