Ассалому алайкум! Намоз ўқишда адашиб, ташаҳҳуддан сўнг саждаи саҳв килиш керак эди. Унутиб салавотни ўқиб, кейин ёдимга келди. Шу ҳолатда нима қилишим керак?
Ваалайкум ассалом! Салом бериб саждаи саҳв қиласиз. Мабодо салом бериб қўйсангиз ҳам бошқа гап гапирмаган бўлсангиз, сажда саҳв қилиб тугатасиз. Чунки зиммасида саҳв саждаси бор киши салом берсада, намоздан чиққан бўлмайди. Валлоҳу аълам.