Ассаламу алайкум, ҳурматли Устоз! Бир ишда сизнинг маслаҳатингизга муҳтожман! Мен бир қизни яхши кўраман ва у қизга уйланиш ниятидаман. Лекин у қизни оиласи ҳозирги замонавий оилалардан ва у қиз динимиз буюрган амаларни қўлидан келганча қилиб келмоқда. Менинг ота-онам бу қизга уйланишимга қаршилар ва мени илмли қизга уйлантириш ниятидалар! Менинг мақсадим яхши кўрган қизга уйланиш ва унга ўз билганларими ўргатиб, яхши бир исломий оила бўлиб яшаш. Устоз бу ҳолатда қандай йўл тутишими маслаҳат берасиз?