Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Айрим муҳим саволлар

00:00 / 03.05.2008 | eski savollar | 2151
Ассалому алйкум ҳурматли шайҳ ҳазратлари.илтимос ,ба'зи саволларни блишимга ёрдам беринг.1.Ҳадисларда келганки,эркак киши шимини то'пигидан пастга тушган қисми до'заҳдадир.бу ҳадис о'ша пайтдаги шимини кибр учун узун қилиб кийиб юрганлар учунмиди.ёки барча иссиқ давлатлардаги одамларга та'аллуқлими?совуқ о'лкалардагиларга ҳам бу тегишлими? Ишга ёки о'қишга ҳозирги кунда то'пигидан тепасидан кесилган шимни кийиб бориш бироз ноқулай ко'ринади.2.Ҳурматли устоз.шариатимизда уйланган йигитларга 40 кун чилла сақлаб,номозшомдан кейин ко'чага чиқиш мумкинмас ,деган тушунчалар борми? 3.Намоз то'грисида адашмасам Фаргона нашриётларида чиқарилган бир китобда намозда1- ракатдаги зам сура 2- ракатдаги зам сурадан қурондаги жойлашув тартибига мувофиқ олдинда бо'лиши керак.деб о'қидим,яни 114- сурани 1 ракатда о'қиб 2 ракатда 111- ёки112 -сураларни о'қишлик макруҳ деб ёзилган,шунга о'йланиб қолдим,чунки мен зам сура о'қишда уларни қурондаги жойлашувига қараб эмас,иҳтиёрий равишда о'қийман.шунга ҳам бироз тушунча бериб юборсангиз.4.закотни бирор камбаг'алроқ яқинларига ёрдам сифатида берса ҳам бо'ладими ёки уни маҳсус жойларга топшириладими?,масалан масжид имомига.Закот бир йиллик топган даромадни 40 дан 1 фоизи экн,шундан ко'проқ миқдорда ҳам қариндошларга эҳсон қилиб пул ёки буюм,ҳадя тариқасида берилса буҳам закотга о'тадими5.оҳирги асрларда динимизга ко'плаб ҳурофот ва бид'атлар кириб кетган бизнинг о'лкаларда.-вафот этган одамнинг 40,20 кунликлари,1 йиллиги-ҳар ҳайитда қо'йсо'йиш каби шариатда ё'қ одатлар-дарвозаларга тақа қоқиб қо'йиш.ҳовлиларга ко'зтикон осиб қо'йиш,- машиналрга ҳар ҳил тумор ва араб тилида ёзилган ҳар ҳил осиладиган буюмлар.ба'зиларида Оллоҳни исмлари,ба'зиларида эса ҳатто миссионерлани араб тилида ёзган турли ҳил со'злари-туг'илган кун қилишлар ,юбилейлар..элкаси очиқ келин куёвларни загсларга чиқиши -мушкулкишотлар.ко'з тегмасин дея исириқлар тутатиш-фалон куни касал ко'ргани бориб бо'лмайди,фалон куни пустон нарса қилиб бо'лмайди деган гап со'злар.Ҳуллас шу каби ҳурофоту бид'атлар то'г'рисида бирор китоб чиқариш режангиз борми.агар шундай китоб чоп этсангиз ко'пчилигимиз учун диний ва ундан ташқаридаги нарсаларни ажратиб олиш ва ҳаётта қо'ллаш анча осонлашарди.Саволларимда ното'гри мулоҳаза ва со'злар бо'лса минг бор узр со'раб,Яратгандан сизгава барча мо'минларга сиҳат саломатли,ҳотиржамлик ва ҳидоят тилайман..

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Кийимни манманлик ила осилтириб юриш ҳаром эканлигида ҳеч ким хилоф қилмайди. Хилоф изор ва унинг ўрнини босадиган шим, шалвор каби кийимларни манманликсиз тўпиққа тушириб юрилса нима бўлади? деган савол жавобида.Бу саволга баъзилар, қаттиқ гапларни айтади.Бошқалар эса, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳадисларини далил қилиб, манманлик учун бўлмаса, унча қаттиқ гапга ўрин йўқ, дейдилар.Имом Санъоний ўзларининг «Субулис Салом» номли китобларида изорни манманликсиз тўпиқдан пастга тушириб юришни Нававий ва бошқалар макруҳ, дейишган, деган гапни келтирганлар.2. - Йўқ.3. - Зам сураларни Қуръондаги тартибда ўқишга ўтинг. Макруҳ ишни қилманг.- Сиз бор китобларни ўқинг. Жавоб топасиз. Саволларингиздан, хусусан, закот тўғрисидаги саволингиздан китобларни унча ўқимайдиганга ўхшайсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat