Ассалому алайкум! Абу ҳанифа вафотларидан аввал бетобликлари туфайли пайпоқларига маш тортганлари ва мен умримда қилмаган ишимни қилдим деганликлари ҳақида бирор маълумот борми? Ва Абу ҳанифа Роҳимаҳуллоҳ пайпоққа маш тортиш мумкун эмас деганлари аммо шогирдларининг пайпоқ қалин бўлса маш тортса бўлади деган гапларини рад этмаганликлари тўғрисида маълумот берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри таржимани ўқиб олган кўринасиз, пайпоқ борасида ихтилоф қилинмаган. Ихтилоф жавроб*га масҳ тортиш борасида бўлган.
Жавробга масҳ тортиш уч хил кўринишда бўлиши мумкин:
1). Жавроб қалин бўлса ва ости теридан қилинган бўлса, унга масҳ тортиш Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад роҳимаҳумуллоҳларнинг наздида бил-иттифоқ жоиз;
2). Жавроб қалин бўлмаса ва ости теридан қилинмаган бўлмаса, унга масҳ тортиш бил-иттифоқ ножоиз;
3). Жавроб қалин бўлса ва ости теридан қилинмаган бўлса, унга масҳ тортиш Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг наздида жоиз эмас*. Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад роҳимаҳумаллоҳнинг наздида жоиз.
* Жавробнинг таърифи ва унга масҳ тортиш ҳукми борасида тўлиқ маълумот олиш учун қуйидаги линкдаги мақолага мурожаат қилинг:
* Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳидан қилинган ривоятга кўра, умрларининг сўнгида икки шогирдларининг сўзига қайтганлар. Яъни, касаллик пайтларида жавробларига масҳ тортиб, у кишини кўргани келганларга “Инсонларни ундан манъ қилган нарсамни қилдим”, деганлар. Шу сўзлари билан у зот аввалги фикрларидан қайтганларига (уламолар) далил олишган. (Бадоеъус саноеъ). Валлоҳу аълам!