БИСМИЛЛАХИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ. Фазийлатли Шайх жаноблари, Ассалому алайкум! Барчага маълумки юртимизда суратга олинаётган фильмларнинг аксарияти; ёшлар хаёти, оила ва никох, турмуш қуриш ва ажрашиш каби мавзуларда бўлмоқда. Мана шу фильмларни баъзиларида фильм қахрамонларини никохлаш маросимлари хам суратга олинган бўлиб, "фалончини никохингизга қабул қилдингизми?" дейилса, йигит "Ха, қабул қилдим", деб қиз ҳам "Ха, розиман" деган лавхалар ҳам бор. Ахир шариат қоидаларига кўра: "Икки ишни чини хам, хазили ҳам чин. Улар нихох ва талоқдир", дейилган. Бундан ташқари никохнинг асосий рукни булмиш "ижоб" ва "қабул" қоидасига мувофиқ бу икки ёш бир-бирларига никохланиб қолмаяптилармикин? Агар шундай бўлса, бу холатларни охири жуда хам аянчли-ку. Шу каби холатларни олдини олиш бўйича диёримизнинг Диний идора ва Диний қўмита мутасаддилари томонидан фильмларни суратга олиш ташкилотларига тегишли кўрсатмалар беришлари керак деб ўйлайман. Фазийлатли Шайх жаноблари! Бу борада Диний идора ва қўмита ходимлари билан гаплашиб кўришни имкони топилармикин?