Ассалому алейкум хурматли шайҳ ҳазратлари. Аллоҳ биздек бандаларига курсатаётган ёрдамингиз учун сиздан Аллоҳ рози бо'лсин. Таҳминан 6-7 йил аввал аёлим билан оилавий келишмовчиликлар сабабли. Аёлим отаси билан уйимизга келиб, о'заро келиша олмаганимиздан кейин. Уни жавобини беришимни талаб қилиб туриб олишди. Жавобини берганимдан сунг 1-2 ой уйида яшади. Со'нг, энди сиз истагандака аёл бо'ламан, ҳамма айтганизни қиламан деб узирини со'раб қайтиб келди. Вақтлар о'тиб яна келишмовчиликлар бошланди. Аёлим "ман, сиз истагандака аёл бо'лолмиман мандан рози болинг. Уйга кетаман" деди. Ман яна жавобини бердим. Аммо у уйига кетмади, қисқа вақтдан кейин яна бирга яшай бошладик. Лекин келишмовчиликлар давом этаверди. Таҳминан 7 ой аввал ман то'шагимни алоҳида қилдим. Шунда ҳам о'згариш бо'лмади. Бир куни яна бир келишмовчилигимиз натижасида қаттиқ жаҳлим чиқиб "Бо'лди бугундан сан манга ҳотин эмас, ман санга эр эмасман бунақа ҳотинни манга кераги ё'қ" дедим. Ҳозир аёлим билан ҳукмимиз қанақа.Орага уч талоқ тушганми ёки ё'қми? Жавобингиз учун катта раҳмат