Ассалому алайкум! Мен бир ҳафталик смена билан ишлайман. Бир ҳафта ишда бўламан, бир ҳафта уйда бўламан. Ишим уйдан таҳминан 350 км узоқликда жойлашган. Аллоҳга шукур ётадиган еримиз, овқатимиз ҳатто кийм-кечакимиз ҳам ишхонамиз томонидан берилади ва бу ўзгармас ҳолат бўлса мен ишда вақтимда намозларимни қаср қилиб мусофир намози ўқийманми ёки уйда ўқиганимдек қилиб ўқийвераманми?
– Ва алайкум ассалом! Ишхона ва йўлда қаср қилиб ўқийсиз. Шак-шубҳа йўқ. Валлоҳу аълам!