Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, 5 маҳал намозни адо этишга ҳаракат қиляпман. Намозни вақти киргандан 10-15 дақиқа кейин бошлаяпман. Лекин, намозга тайёргарлик кўришни намоздан 10 дақиқа олдин бошлайман. Саволим: намоз вақти кирганда ёки ундан 10 дақиқалар олдин ҳамма ишимни йиғиштириб намозга тайёргарлик кўраман. Агар ота-онам ёки бувимлар бирон иш буюришса ҳам намозни кечиктирмаслик учун буларни ҳам қилмай намозга ҳаракат қиляпман. Менинг ишим хатоми?
– Ва алайкум ассалом! Ота-онангиз айтган ишни бажаргунча намоз вақти чиқиб кетмайдиган бўлса, уларга итоат қилинг. Валлоҳу аълам!