Ассалому алайкум! Ота-онам намозимга ҳам рўзамга ҳам норози. Қандай даражада? Талабаман. Ўқишни битириб уйга келганимдан кейин қиласан дейишяпти. Ўқимасам, тутмасам гуноҳ бўлади десам, гуноҳи бизга ёзилсин дейишяпти. Ростдан ҳам шунақа бўлиши мумкинми? Қанча уринмай тушунтиролмаяпман. Намоз ва рўзани фарз десам ҳам, фақат истаганлар шу ишларни қилиши мумиин дейишяпти. Нима қилишга ҳайронман.
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизни дўзахга дўмбара қилманг. Уларга гуноҳ ёзилиши аниқ, агар итоат қилсангиз сизга ҳам ёзилишини аниқ. Сиз намоз ва рўзаларингизни уларга айтманг. Ота-онангизни гапи шайтоннинг қуйидаги гапига ўзхшайди. Аллоҳ таоло "Ҳашр" сурасида марҳамат қилади:
كَمَثَلِ الشَّيْطَانِ إِذْ قَالَ لِلْإِنسَانِ اكْفُرْ فَلَمَّا كَفَرَ قَالَ إِنِّي بَرِيءٌ مِّنكَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ رَبَّ الْعَالَمِينَ فَكَانَ عَاقِبَتَهُمَا أَنَّهُمَا فِي النَّارِ خَالِدَيْنِ فِيهَا وَذَلِكَ جَزَاء الظَّالِمِينَ
16. Бу худди шайтон инсонга «Кофир бўл», деган пайтга ўхшайдир. У куфр келтирганда эса: «Мен сенга алоқадор эмасман, мен оламлар Робби – Аллоҳдан қўрқаман», – деди.
17. Бас, уларнинг оқибатлари бир – албатта, икковлари ҳам оловда бўлурлар, у ерда мангу қолувчидирлар. Ва бу золимларнинг жазосидир. Валлоҳу аълам!