Ассалому алайкум! Бир Ютуб каналида бир нарсага кўзим тушиб қолди. У каналда Али розияллоҳу анҳуни Али алайҳиссалом деди. Саволим шуки, саҳобаларни ҳам алайҳиссалом дейиш жоизми? Ёки фақат Пайғамбарларни шундай дейиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Аслида жоиз, лекин шиаларни “Алий розияллоҳу анҳуни пайғамбар бўлишлари керак эди” деган бузуқ эътиқоди бор. Шунинг учун айтмаган афзал. Валлоҳу аълам!