Ассалому алайкум! Аайтдаги саволларни оқиб озгина тушунмай қолдим итибос: Лото ўйини
Ассаламу алайкум! Онлайн Лото ўйни ҳозирги кунда телефонларда жуда кўп тарқалган ўйин. Шу ўйинни ўйнаш қимор ҳукмига кирадими?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Агар шу қоидага тушса, жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Валлоҳу аълам.
“Зикр Аҳлидан Сўранг” Ҳайъати
– ислом. уз
Ва бу манзилдаги жавобни тушунмадим ҳттп: //саволлар. ислом. уз/смф/индех. пҳп?топик=15684. 0 бу жавоблардан кейин яна бир савол туғилди. Биз кока кола ичимлигини дўстлар билан оламиз ва қопқоғига қараймиз, кимни қопқоғига паст сон чиқса ўша пулини тўлаш. Бу ҳам қиморми?
Ва алайкум ассалом! Ҳа қимор бўлади. Валлоҳу аълам.