Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бандаларнинг ҳақлари

18:29 / 02.11.2015 | jahongir 1982 | 2556

Ассаламу алайкум! Ҳурматли ҳайъат аъзолари! Аллоҳга чексиз шукрлар бўлсинким, уламоларимизнинг сайи-ҳаракатлари билан диндаги илмларимиз бир оз кўпайди, адабиётлардан таълим олиб, баҳоли қудрат амал қилишга аракатимиз ҳам йўқ эмас. Китоблардан таълим олиб шуни англадимки, Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу таоло барча маҳлукотларини бир-биридан ҳақдор қилиб қўйган экан, шу жумладан унинг Ўзини ҳам маҳлуқларида ҳаққи борлигини ва инсонни ҳам Аллоҳда ҳаққи борлигини таълим олдим. Валлоҳу аълам. Саволим шундан иборатки, яратилган маҳлуқотларнинг бир-биридан нимада ҳаққи борлиги ҳақида бирор бир мукаммалроқ ёзилган яхлит адабиёт борми(ўзбек тилида)? Сабаби, биз бандалик қилиб, кимни бизда қандай ҳаққи борлигини билмасдан ёки илмсизлик қилиб, қарзимизни адо эта олмасдан, қиёмат кунида аянчли ҳолатга тушиб қолмайлик дейман (Аллоҳ асрасин). Агар бундай адабиёт мавжуд бўлмаса, илтимос, Аллоҳ розилиги учун шундай китоб ёзсангизлар, оқибатда Аллоҳ муаллифдан рози бўлса-ю, икки дунё саодатига эришса. Амийн.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳақлар бир китобда жам қилинган эмас. Масалан эрнинг аёли ва аёлнинг эрдаги ҳақлари “Бахтиёр оила” китобида, фарзанд ва ота-онага оид ҳақлар “Яхшилик ва силаи раҳм” китобида, бошқа ижтимоий ҳақлар “Ижтимоий одоблар” китобларида ёзилган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat