Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махрга берилган нарсани сотиш

17:52 / 03.11.2019 | Ummu F | 2218

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, дадам оилада катта ўғил. Онам билан турмуш қуришганида бувам уларга яшаб турган уйлари яъни онам келин бўлиб тушган бинони махр сифатида берилганини айтган эканлар. Кейинчалик ота-онам бошқа уйга кўчишган ва анъанага кўра у уйда бувам ва бувим билан амакимнинг оиласи қолишган. Бувам ва бувим анча йиллар олдин вафот этишган. Кўп ўтмай амакимнинг ўзлари хам қазо қилдилар. Қонунга кўра уй сотилиб мерос фарзандларга тенг тақсимланиши керак экан. Дадам "ота онам ва укам ўтган жойни сотмайман" деб узоқ курашдилар. Аммо аммаларим мерос талаб қилишяпти. Аслида бу уй онамга махрга берилган. Унда онамдан бошқа хеч кимнинг хаққи йўқку. Лекин уларга буни тушунтириб бўлмайди. Энди эса уй сотилса хаммага тенг тақсимлашга ва дадамдан бошқа хамма фарзандлар ўзларининг улушларидан 20% ни онамга махр ўрнига беришмоқчи экан. Ота-онам бировнинг хаққидан қўрқадиган инсонлар. Бу масалада иккиланишяпти. Саволим шуки: 1. агар шундай бўлса бу пул ота онамга халол бўладими? 

2. Бувам ўша вақтда яшаб турган уйни махр қилиб бериб тўғри қилганмилар? Аслида ўзи яшайдиган уй махр ўрнида ўтадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маҳр деб қўлига топшириб ота-онангиз ўша уйда яшаган бўлса онангизни шахсий мулкига айланади. Кейинчалик унда ҳеч кимни ҳаққи бўлмайди. Тушунтиришни иложиси бўлмаса текканини олади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat