- Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло нозил қилган қарзни ёзиб қўйиш ҳақидаги оятда: «Эй иймон келтирганлар, қачон маълум бир муддатгача қарз олди-берди қилсаларингиз ёзиб қўйинглар» деган буйруқ келган. Шунга биноан ёзиб қўйиш фарз ёки вожиб бўлиши керак эди. Унинг мандуб бўлиб қолишига орқасидан келадиган сўзлардаги ишора сабаб бўлган. Унда: «агар сиздан баъзингиз душман хавфидан сақланган, яъни эмин бўлса, омонатини эгасига берсин» деяпти. Мана шу олдиндаги буйруқнинг кучини қирқади. Бундан қарз берувчи қарз олувчига ишонса, ёзмай берса ҳам бўлади деган гап чиқади.