Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мад ориз.

00:00 / 07.10.2011 | eski savollar | 3359
хурматли Хасанхон кори.Мад оризни 2 алифдан то 4 алиф микдоригача чузиш мумкин эканлигини укиганман.Масалан تعبدون ва تضليل сузлари кабилар...Лекин баъзи кориларни эшитганда уларни 1алиф микдори чузганини кураман,холос.Масалан улар таъбудуун,тазлиил деб укишади. Мени саволим бу мад оризни 2 алиф микдори чузиш керакми еки 1 алиф микдор чузса хам кифоями?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ва алайкум ассалом.Мадлар миқдорини аниқлашда энг ишончли ва қадимдан маълум бўлган ўлчов ҳаракат билан ўлчашдир. Бир ҳаракат деганда ҳаракатли ундош товуш талаффузига кетган вақт назарда тутилади. Мисол учун, "икки ҳаракат чўзилади" дегани иккита унли талаффузига кетган вақт миқдорида чўзилади дегани бўлади. Мадларнинг миқдорини аниқлашда бармоқ ҳаракатидан фойдаланиш ўтган асрдаги баъзи узтозларнинг тажрибаси, ижтиҳоди ҳисобланади. Аммо буни яхшилаб ўрганган уламолар мадларда бармоқни очиш ёки ёпишни ўлчов қилиб олиш унча тўғри эмаслигини таъкидлайдилар. Чунки бармоқ ҳаракати ҳаммада ва ҳар доим ҳам бир хил бўлмайди. Масалан, ёш йигит билан қариянинг, соғ одам билан касалнинг бармоқ ҳаракати турлича бўлиши табиий. Шу боис, мадларнинг миқдорини аниқлашда фақат ва фақат устоздан оғзаки таълим олиш лозим. Устоз аввало ўргатади, қолаверса, меъёр бузилганда танбеҳ беради. Ҳеч бўлмаса, мътабар қориларнинг қироатларини эшитиш орқали ўзлаштиришга ҳаракат қилиш лозим. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat