Ассалому алайкум! Синглим бор. 2 та фарзанди билан кўп қаватли уйда вилоят марказида яшайди. Биттаси эмизикли. Турмуш ўртоғини жиянлари, қариндошлари (асосан ўғил болалар, талаба ва ишлаш учун келишган) ижарада турмасдан синглимни уйига бориб яшашади. Турмуш ўртоғи хафтада 3-4 кун уйда бўлмайди. Саволим шуки синглим нима қилсин номахрам билан битта уйда қолсинми ёки бошқа йўл тутсинми? Уларни ўрнига синглим хижолатчиликда яшаяпти. Бунинг ҳукми қандай? Жиянларига қандай тушунтирса бўлади.
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бундай ҳолатда очиқ-ойдин айтиш керак. Валлоҳу аълам!