Ассалому алайкум! Бир яқин дўстим номидан. Мен Ислом динини энди тушуна бошладим. Мен интернетдаги турли хил спорт ўйинларига пул тикиб оладиган қимор сайтларни Ўзбекистонга олиб кирган одамлардан бир собиқ амалдорман. Ўша пайт илмсиз одам бўлган эканман. Қанчалар гуноҳ ишлар бўйнимга илинганини ўйласам йиғлагим келади. Мен ўзим шу ҳаром қимор ўйинларни ўйнаб катта катта пуллар ютдим. Ҳаром барибир ҳақиқатда тешиб чиқар экан. Бошида хурсанд бўлиб юравердим. Кейин кейин ҳаммаси чаппасига кетди. Ҳозир 2 та фарзандим бор 2 таси ҳам ногирон. Ўзим ҳам яқинда авто ҳалокатга учраб оёқларимдан айрилдим. Мени орқамдан қанчадан қанча мусулмон биродарларимиз ҳам шу ҳаром ўйинларга берилиб кетишди. Энди мен нима қилай маслаҳат беринглар. Шу осон йўллар билан пул топаман деб юрган мусулмон биродарларимиз бу йўлларидан қайтишсин. Бу ҳаром пуллар қачонлардир тешиб суриб кетар экан бу дунёда бўлмаса Охиратда. Телеграм саҳифаларингизга ҳам жойланг илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Энг аламли жойи сиз олиб кирган қимор қанча давом этса ва кимлар ўйнаса ҳаммасининг гуноҳидан насибадорсиз. Астойдил тавба қилинг. Валлоҳу аълам!