Ассалому алайкум! Биз дўстларимиз билан китоб ўқишни давомий қилиш мақсадида китоб чалленге ёълга қўйгандик. Буни шартлари шундан иборат эдики, шу 10-15 кунлик чалленгеда қатнашган инсонлардан энг кам ўқигани охиридаги ҳисоб китобдан сўнг қолганларга шоколад ёки шунга ўхшаш нарса олиб беради. Бу нарса қимор бўлиб қолмайдими? Китоб ўқиймиз деб ҳаром иш қилиб қўймаяпмизми?
– Ва алайкум ассалом! Бу қимор ҳисобланади. Валлоҳу аълам!