Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИБ ТЎКИЛГАН КЎЗ ЁШ!

00:00 / 23.12.2012 | eski savollar | 2364
Ассалам ҳазратим! Кечалари туриб таҳажжуд намозида, роббисидан бошқа ҳеч ким гувоҳ бўлмайдиган пайтда, Аллоҳдан қўрқиб тўкилган бир томчи ёшнинг қанчалик мўминга саодат олиб келишини биламиз (агарки у кўз ёш ҳақиқатдан Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўз ёш бўлса албатта). Саволим шуки: сабабига кўра ҳар хил вазиятдан келиб чиқиб кўз ёш тўкилади, лекин айни Аллоҳдан қўрқиб тўкиладиган ёш учун сабаб қандай бўлиши кераклиги ҳақида? Яъни қалб бу лаҳзада нимани ҳис қилган ҳолда кўз ёш тўкиши кераклигини билмоқчи эдим?... Аллоҳ сизни ва барчаларимизни ўйлаган, Аллоҳ рози бўладиган ишларимизга бекаму кўз етиштирсин! Устоз илтимос ҳаққимга дуо қилиб қўйинг, касбим бўйича ўқишга кетвомман ва у ердан яхши натижага эришимга Аллоҳ насиб қилишини ва охиратда ота-онамизга тож кийдирадиган солиҳ фарзандлардан бўлишимизга насиб қилсин! ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Аллоҳни ёлғиз ҳолида эслаганида кўзидан ёш оққан одам».Бу жумлада тақводорликда риёкорликдан холи бўлиш ҳақида сўз кетмоқда. Кишиларнинг кўзига тақводор бўлиб кўриниш жуда ҳам осон. Кўпчилик олдида Аллоҳни эслаб, кўзидан дув-дув ёш тўкадиганлар ҳам оз эмас.Лекин ҳақиқий тақводор хўжакўрсинга эмас, ёлғиз ўзи қолганида Аллоҳдан қўрқиб, кўзидан ёш тўкадиган одамдир. Ана шундай даражага етган одамгина ҳақиқий тақводор ҳисобланади. Ўша даражага етган одамгина ушбу ҳадисда ваъда қилинаётган улкан даражага эришади.Қиёмат куни ана ўша даражага етган кишигина Аллоҳ таолонинг соясидан паноҳ топиш бахтига муяссар бўлади.Аллоҳ таоло бизларнинг ҳам ана шундай бандалар қаторида бўлишимизни насиб этсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat