Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

99та сифати куфрга 1 сифат иймонга далолат қилса

09:29 / 01.04.2017 | Madina | 4894

Ассалому алайкум! Динимизда “Агар бир инсонни 99 та сифати куфрга далил қилсаю, биттаси иймонга далил бўлса, биз уни мусулмон деб қабул қиламиз” дейилган. Унга қандай мисол қилинади?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Агар бир масалада 99та далил куфрга 1та далил иймонга далолат қилса, ундай ишни қилган ёки гапирган одамни кофир дейилмайди. Бу дегани, 99та сифати куфрга 1та иши иймонга далолат қилса уни кофир дейилмайди – дегани эмас. Масалан бир мусулмон биз намоз ўқимасакда қалбимиз пок – деган сўзни айтса, бу бир неча маънони ифода қилади. Намоздан мақсад қалби пок бўлиш, қалби пок бўлганидан кейин намоз ўқимаса ҳам бўлаверади – деган маънони ҳам, намоз ўқиш билан бирга қалбни ҳам покиза тутиш керак деган маънони ҳам ва бошқа бир қанча маъноларни ифода қилади. Шулардан “қалби пок бўлганидан кейин намоз ўқимаса ҳам бўлаверади” деган маънони ирода қилса, кофир бўлади. Бошқаларини ирода қилса кофир бўлмайди. Яъни шу гапнинг ўзида бир неча далил куфрга бир нечтаси иймонга далолат қилмоқда. Шундай ўринда бу каби гапни айтган инсонни кофир деб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat