- Китоб ўқисангиз мени ҳам, ўзингизни ҳам овора қилмас эдингиз. Аллақачон бу ҳақда билимга эга бўлар эдингиз. Ҳозир ўзингиз қолиб мени ҳам овора қилмоқдасиз. Бир неча йил аввал ёзган китобимдан сизга жавоб беришга мажбур қилмоқдасиз. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлларига кумуш узук тақдилар. Унинг кўзи ҳабаший эди. У зот унинг кўзини кафтларига қаратиб олар эдилар».Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узуклари мана бунда бўлар эди», деб, чап қўлининг жимжилоғига ишора қилди».Муслим ва Насаий ривоят қилганлар.Аввал келган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узукни ўнг қўлларига таққанлари айтилган эди. Бу ривоятда чап қўлларининг жимжилоғига таққанлари айтилишидан бир ундай, бир бундай таққанлари тушунилади. Яъни узукни ўнг қўлга тақса ҳам, чап қўлга тақса ҳам бўлаверар экан.