Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қирқ миллион савоб ҳақидаги ҳадис

08:47 / 07.03.2020 | Muhammadjon | 3178

Ассалому алайкум! Хадис ва хаёт китобининг 35-жузида 43-бет 4811.Тамийм ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисни келтирсангиз илтимос? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: مَنْ قَالَ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ إِلَهًا وَاحِدًا أَحَدًا صَمَدًا، لَمْ يَتَّخِذْ صَاحِبَةً وَلَا وَلَدًا، وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ، عَشْرَ مَرَّاتٍ كَتَبَ اللهُ لَهُ أَرْبَعِينَ أَلْفَ أَلْفِ حَسَنَةٍ 

Тамийм ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ўн марта «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, илаҳан воҳидан, аҳадан, сомадан, лам яттахиз соҳибатан ва лаа валадан, ва лам якун лаҳу куфуван аҳадун» деса, Аллоҳ унга қирқ миллион ҳасана ёзади», дедилар».
Шарҳ: 
Зикрнинг маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Унинг Ёлғизлигига, Унинг шериги йўқлигига, Яккаю ягона илоҳлигига, Сомадлигига, хотин ва фарзанд тутмаганлигига ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган‎лигига гувоҳлик бераман».
Бу ҳадиси шарифда зикрнинг ҳам, унга бериладиган ажрнинг ҳам адади очиқ-ойдин айтилмоқда. Бир зикрни ўн марта айтиб, қирқ миллион савоб олиш нақадар осон! Шунинг учун ҳам уламоларимиз «Зикр туфайли бошқа амаллар ила эришиб бўлмайдиган нарсаларга эришилади», деганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat