Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Баъзи “Эшонлар”нинг аҳволлари

14:55 / 03.02.2016 | xamza | 5860

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар, биз тарафларда ҳар бир қавмни эшонлари бўлади. Ўша эшоннинг айтган гапини ҳамма бажаради. Улардан баъзилар муридларига дин тўғрисида ўргатади, лекин ораларида шундай эшонлар ҳам борки, номига “эшонман” дейишадию, лекин ароқ ичиб, баъзан зино ҳам қилишаверади. Яқинда бир одам “эшонимизнинг тўйига бордик, тўйда ароқ қўйилибди” деб гапириб қолди. Уларнинг урф-одатича  эшонлар ўғилларидан бирини ўрнига қўйишар экан. У боласи хоҳ илмли бўлсин, хоҳ илмсиз. Менинг фикримча инсонларга дин ва шариатни ўргатиш учун мўтабар устозлардан илм ўқиб, билган нарсаларига энг аввало ўзлари ва оила аъзолари амал қилиш билан эришиш керак. Одамлар ўша “эшон”ларни оддий одамлардан поғонаси баланд деб билишиб, уларни “пир” деб билишади. Одамларнинг шу ишлари тўғрими? Ўша “эшон”ларни шунчали даражада эҳтиром қилиш шартми? Уларнинг ўрнига бу эҳтиромларга илм ўқиган ва илмига амал қилган масжид имомлари ҳақли эмасми? Афсус бизни одамлар имомларни ҳурмат қилишмасада, лекин “эшон улуғ” деб билишади. Агар гапларимни тўғри тушунтира олмаган бўлсам узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! "Излаш хизмати"дан фойдалансангиз шу каби савол жами 24 бора жавоб берилган экан. Биз баъзиларини қўйдик.

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=4333.0 
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=20367.0 
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=30546.0


Топ рейтинг www.uz Openstat