Шайх Ҳазратлари Сиздан бир аёл савол со'раб беришимни илтимос қилган эди. "Ассалому алайкум ҳазрат Аллоҳ сиздан рози бо'лсин Илмингизни бундан ҳам зиёда қилсин. Саволим ноо'рин бо'лса узр со'райман Қайинотам руҳий ҳаста бо'либ, ба'зи ишлари мени та'бимни ҳира қилади. Ҳожатдан чиққанда қо'лларини чала ювади, нос чэкиб тупуриб ог'зини чайқамайди у ҳам майли ба'зи вақтларда чэкиб туплаб ташлаган носини яна чэкади. Шу сабабли У кишини овқатланадиган идишларини алоҳида қилиб қо'ймоқчи эдим, лекин, Бувижоним (Қайинонам) бунга рози бо'лмадилар. Сабабини со'расам "Бу ҳам Аллоҳнинг бир берган дарди уни камситиш яхши эмас" дейди. Бувижоним о'зи муслима аёл Аллоҳга беадад шукр. лекин мени икки нафар фарзандим бор мен уларни яхши олимлар бо'либ етишишини хохлеман бунинг учун уларни луқмаси ҳам тоза бо'лиши кераклигини о'йлайман. Шунга сиздан нима қилишим то'г'ри бо'лади деб маслаҳат со'рамоқдаман ёки бу ишим ҳақиқатдан ҳам ното'г'рими. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат"
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ишингиз тўғри. Катталарни хафа қилмай, аста қилсангиз, яхши бўлади.