Ассалому алайкум! Бир ёки икки талоқдан кейин қайта никоҳланиш мумкинлиги эътиборидан идда муддати ўтмасдан никоҳланиш жоизми. Масалан, бугун бир талоқ қўйиб, кейин афсусланса, эртасига никоҳланиши?
– Ва алайкум ассалом! Агар очиқ талоқ лафзи билан талоқ қилган бўлса, бир ёки икки талоқдан кейин идда чиқмасидан олдин қайта яшаш мумкин. Валлоҳу аълам!